Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йил Ўзбекистонда умумий пул массаси қанча бўлди?
9.01.2020 16:25,  
752

2019 йилда умумий пул массаси 13,8 фоизга ошиб, 91,3 трлн. сўмни ташкил этган бўлса, миллий валютадаги пул массаси 14,4 фоизга ортди (62,8 трлн. сўмни ташкил этди). Бу ҳақда Марказий банкнинг “2019 йил охиридаги пул-кредит сиёсатининг дастлабки кўрсаткичлари тўғрисида”ги ҳисоботида маълумот берилган.

Ҳисоботга кўра, 2019 йил давомида пул массаси таркибида ижобий ўзгаришлар рўй берди, хусусан:

- миллий валютадаги муддатли омонатлар 43 фоизга, шу жумладан жисмоний шахсларнинг омонатлари 54 фоизга кўпайди;

- муомаладаги нақд пуллар 9,4% га кўпайди, бу умумий пул массасининг ўсиш суръатидан пастдир. Натижада, 2019 йилда пул массасининг умумий ҳажмидаги нақд пул улуши 27,6% дан 26,6% га пасайди;

- аҳоли омонатларидаги депозитлар улуши 25 фоиздан 31 фоизгача ўсди, уларнинг ҳажми 20,6 трлн. сўмни ташкил этди.

"Ушбу тенденция аҳолининг банк тизимига бўлган ишончи аста-секин ўсиб бораётганлигини ва пул-кредит сиёсатининг иқтисодиётдаги жамғарма фаолиятига ижобий таъсирини кўрсатади", дейилади ҳисоботда.

Ўтган йили банклар хорижий кредит линияларини жалб қилиш, шунингдек истеъмол кредитлари бозорини ривожлантириш бўйича фаоллашдилар. Натижада, 2019 йилда иқтисодиётга кредит қўйилмалар ҳажми 50,9 фоизга ўсди ва 208 трлн. сўмни ташкил этди. Хусусан, миллий валютадаги кредитлар 48,7% га, шу жумладан аҳоли учун 63,5% га, хорижий валютадаги 53,8% га ўсди.

Мавзуга доир: Марказий банк 250 миллиард сўмлик облигациялар чиқаришини маълум қилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан