2019 йилда Халқ таълими тизимига қанча маблағ ажратилди?

2019 йилда Халқ таълими тизимига қанча маблағ ажратилди?

2019 йилда Халқ таълими тизимига давлат бюджетидан жами 16,4 триллион. сўм (2018 йилга нисбатан 38,3% га кўп, 11,8 триллион. сўм) ажратилган бўлиб, жами давлат бюджети харажатларининг 15,2 фоизини (2018 йилда 17,1 фоиз) ташкил этади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган (I гуруҳ) тўловларга 12,2 триллион. сўм (ўтган йилга нисбатан 37,0 фоизга кўп), ягона ижтимоий тўлов (II гуруҳ) харажатларига 3,03 триллион. сўм (ўтган йилга нисбатан 43,0 фоизга кўп) ҳамда бошқа (IV гуруҳ) харажатларга 1,2 триллион. сўм (ўтган йилга нисбатан 16,0 фоизга кўп) ажратилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида жами 13,4 триллион. сўм ажратилиб, ижроси 13,2 триллион. сўмни (98,4 фоиз) ташкил этган.

Жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган (I гуруҳ) тўловларга 9,9 триллион. сўм ажратилиб, ижроси 9,8 триллион. сўмга, яъни 99,1 фоизга бажарилган.

Ягона ижтимоий тўлов (II гуруҳ) харажатларига 2,5 триллион. сўм ажратилиб, ижроси 2,4 триллион. сўмга ёки 95,7 фоизга бажарилган.

Бошқа (IV гуруҳ) харажатларга 926,8 миллиард. сўм ажратилиб, ижроси 914,8 миллиард. сўмга ёки 98,7 фоизга бажарилган.