2020-2021 ўқув йилида мактаб дарсликлари учун ижара тўлови миқдорлари белгиланди

2020-2021 ўқув йилида мактаб дарсликлари учун ижара тўлови миқдорлари белгиланди

Дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини ҳисоблаш тизимини соддалаштириш ва ота-оналарга қулайликлар яратиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови - 2200 сўм миқдорида жорий қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Тўплам таркибидаги дарсликлар ва машқ дафтарлари сонидан келиб чиқиб, синфлар ва таълим тиллари кесимида ижара тўлови миқдорлари белгиланди.

Дарсликлар тўплами учун ижара тўловини амалга ошириш муддати 10 октябргача узайтирилди. Ёки ота-оналарда мазкур тўловни амалга ошириш билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлса, ижара тўлови муддатини узайтириш ҳам мумкин. Бунда мазкур тўловнинг 50 фоизи 10 октябргача, қолган қисми эса 30 ноябргача тўланади.

Дарсликлар тўпламлари тўлиқ берилмаган ҳолатларда ота-оналар Қорақарпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг қуйидаги келтирилган ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ишонч телефонлари
Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун

2-синф

Ўзбек, рус тилларида - 12 та дарслик - 26400 сўм

Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида - 13 та дарслик - 28600 сўм

3-синф

Ўзбек, рус - 11 - 24200 сўм

Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 12 - 26400 сўм

4-синф

Ўзбек, рус - 11 - 24200 сўм

Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 12 - 26400 сўм

5-синф

Ўзбек, рус - 13 - 28600 сўм

Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 14 - 30800 сўм

6-синф

Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 15 - 33000 сўм

7-синф

Ўзбек, рус - 17 - 37400 сўм

Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 18 - 39600 сўм

8-синф

Ўзбек - 18 - 39600 сўм

Қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 19 - 41800 сўм

9-синф

Ўзбек - 17 - 37400 сўм

Қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 18 - 39600 сўм

10-синф

Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 18 - 39600 сўм

11-синф

Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 20 - 44000 сўм

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни умумтаълим мактаб кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминлаш тартиби ўрнатилган.