Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йил 1 февралдан ойлик маош ва пенсиялар оширилади
31.12.2019 10:28,  
58587

2020 йил 1 февралдан маош ва пенсиялар оширилади, лекин базавий ҳисоблаш миқдори (эски энг кам ойлик иш ҳаки) ўзгармайди.

2020 йилнинг февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07 бараварга оширилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 30 декабрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

2020 йил 1 февралдан бошлаб:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;
  • энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм;

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари 2-иловага мувофиқ белгиланади;

солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари, тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм ўзгаришсиз қолдирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан