Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йил учун дам олиш ва қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланди
15.11.2019 09:32,  
736

Президентининг фармони билан 2020 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиш кунлари белгиланди.

Унга кўра:

2020 йилда 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгилансин.

– 2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилсин:

4 январь – шанба 2 январь – пайшанбага;

29 август – шанба 31 август – душанбага.

Шунинкдек, 2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, “Uzbekistan Airways” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда байрам (ишланмайдиган) кунларнинг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, республика аҳолиси учун ички туризм ва фаол дам олиш йўналишлари, транспорт ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилишини ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этади.

Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир Абдулла Арипов ва Президент Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов зиммасига юкланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан