Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда 36 та янги мактаб қурилади
24.01.2020 11:53,  
94

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Шавкат Мирзиёев 2020 йил номида белгиланган соҳаларни устувор даражада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича устувор йўналишларни белгилаб берди:

"2020 йилда бюджетдан ажратиладиган 1,7 триллион сўм маблағ ҳисобидан 36 та янги мактаб қурилиб, 216 таси капитал таъмирланади. Шунингдек, 55 та хусусий мактаб ташкил этилиб, уларнинг сони 141 тага етказилади.

Педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз ишида аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга, юқори маош тўлаш тизимини жорий этамиз.

Мактаб ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, дарслик ва адабиётлар сифатини ошириш зарур.

2021 йилги халқаро баҳолаш жараёнига тайёргарлик кўриш учун 348 та таянч мактабни белгилаб, 6 мингдан ортиқ ўқитувчиларнинг малакаси оширилади".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан