2020 йилда дунёда ҳарбий харажатлар қанча бўлди?

2020 йилда дунёда ҳарбий харажатлар қанча бўлди?

Очиқ манбали мудофаа маълумотлари бўйича таҳлилчи “Janes” таҳлилчиларининг сўзларига кўра, 2020 йилда глобал мудофаа харажатлари 1,9 фоизга ўсган. Ўтган йили умумий харажатлар 1,93 триллион долларни ташкил этган бўлса, 2019 йилда улар 1,8 триллион доллар миқдорида эди. 2010 йилда харажатлар ўтган йилга нисбатан 180 миллиард долларга кам бўлган- дея хабар бермоқда Qalampir.uz

2020 йилда харажатларнинг энг катта ўсиши Европа мамлакатларида кўринган – улар бир йил аввалги кўрсаткичдан 5,6 фоизга юқори. 2021 йилда харажатларнинг ўсиши бироз пасаяди, дейди таҳлилчилар. Бу йил мудофаа харажатларининг пасайиши SОВИД-19 пандемиясига боғлиқ бўлади, аммо пасайиш нефт каби товарларнинг экспортига боғлиқ бўлган минтақалар билан чекланиб қолади ва кучли ўсиш кузатиладиган минтақаларнинг кўпайиши билан қопланади.

Стокголм Халқаро Тинчлик Тадқиқот Институтининг сўнгги маълумотларига кўра, дунёдаги 25 та энг йирик қурол ишлаб чиқарувчилар орасида Россия компанияларининг улуши 3,9 фоизни ташкил этган (2019 йилда). Худди шу йили Россия мудофаага энг кўп маблағ сарфлаган бешта мамлакат қаторига қайтган – Стокголм Тинчлик Тадқиқот Институти ҳисоботида айтилишича, Москва ҳарбий харажатларга 65,1 миллиард доллар сарфлаган. Кучли бешликни АҚШ, кейин Хитой, Ҳиндистон, Россия ва Саудия Арабистони бошқарган.