Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда иқтисодий ўсиш 1,6 фоиз бўлади, инфляция янада ошади — Жаҳон банки
9.04.2020 23:47,  
149

Жаҳон банки 2020 йилда Европа ва Марказий Осиё иқтисодиёти учун Covid-19 қай даражада таъсир этиши акс эттирилган ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон иқтисодиётида ўсиш даражаси 2020 йилда кескин пасайиб, 1,6 %ни ташкил қилади. Бу яқин 20 йиллик тарихимиздаги энг паст даража саналади.

Иқтисодий пасайишга, биринчи навбатда, ташқи савдо ва вирус тарқалишини олдини олиш билан боғлиқ бўлган ички бозордаги ҳолатнинг ёмонлашуви таъсир этади.

Яна эътиборга молик рақамлардан - давлат бюджети дефицити ЯИМга нисбатан 5,6%га етиши кутилмоқда. Натижада, тўлов баланси ёмонлашиб, жорий ҳисоблар бўйича дефицит ЯИМнинг 8,5%ни ташкил этади.

Ижобий томондан, олтин ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ортади ва салбий таъсирни бироз юмшатиш имконияти пайдо бўлади.

2020 йилда инфяция даражаси 15,8 % бўлиши прогноз қилинмоқда. Етказиб бериш занжири тақсимоти ва озиқ-овқат нархларининг ошиши бунга сабаб сифатида кўрсатилган.

Бундан ташқари, асосий ташқи савдо ҳамкорларимиз Россия (-1 %) ҳамда Қозоғистон (-0.8 %) иқтисодиётида пасайиш бўлади. Бунинг натижасида мигрантлар пул оқимлари ҳажми 50 %дан кўпроққа пасайиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан