Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда компанияларнинг глобал қарзи $1 трлн.га ошиши кутилмоқда
13.07.2020 10:02,  
120

2020 йилда бутун дунё бўйлаб компаниялар коронавирус пандемияси шароитида ўзларининг молиявий аҳволини яхшилашга ҳаракат қилиб, корпоратив қарзларини 1 триллион долларга етказади. Бу ҳақда Janus Henderson молиявий холдинги тадқиқотларига таяниб Интерфакс хабар бермоқда. 

"COVID ҳамма нарсани ўзгартирди. Ҳозир гап капитални сақлаш ва кучли балансни яратиш ҳақида кетмоқда", - деди дунёнинг 900 та етакчи фирмаларининг маълумотлари асосида янги корпоратив қарзлар индекси таҳлилини тайёрлаган Janus Henderson ширкати менежери.

Janus Henderson ҳисоб-китобларига кўра, мисли кўрилмаган ўсиш кузатилиб, глобал корпоратив қарзлар 12 фоизга ошиб, 9,3 триллион долларни ташкил этади.

Ўтган йили қўшилиш ва сотиб олиш, шунингдек, акциялар ва дивидендларни қайта сотиб олишни молиялаштириш учун фирмалар томонидан қарз олиш натижасида 8% лик кескин ўсиш кузатилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан