2020 йилда Осиё – Тинч океани минтақасида кўчмас мулкка инвестиция киритиш учун энг мақбул шаҳарлар ўнлиги (фото)

2020 йилда Осиё – Тинч океани минтақасида кўчмас мулкка инвестиция киритиш учун энг мақбул шаҳарлар ўнлиги (фото)

Бир неча йиллик барқарор ўсишдан кейин Осиё – Тинч океани минтақасидаги кўчмас мулклар кучли даромад келтирмоқда, аммо инвестицион режалар тузгунча эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак, дейилади Urban Land Institute (ULI) ва PwC'нинг 2020 йил бўйича чоп этилган ҳисоботида.

Рўйхатнинг биринчи поғонасидан Сингапур шаҳри жой олган.

Токио шаҳри инвестицияда иккинчи, ривожланишда тўртинчи ўринда турибди. Япония пойтахти Осиёнинг энг ликвид бозорларидан биридир.

Хошимин шаҳри инвестицияда учунчи ўрин, ривожланишда эса биринчи ўринга лойиқ кўрилган. АҚШ-Хитой савдо уруши фонида Вьетнам, жумладан Хошимин шаҳри ҳам АҚШдан кўпроқ буюртмалар олмоқда.

Инвестиция бўйича тўртинчи ўринни Австралиянинг Сидней шаҳри эгаллаган. Сиднейдаги кўчмас мулклар оз сонли юқори сифатли активлар қаторига киради.

Австралиянинг яна бир шаҳри – Мельбурн бешинчи ўринда. Мелбурндаги қулай демография ва маҳаллий иқтисодиётнинг хилма-хиллиги шуни англатадики, офис ижараси кейинги беш йил ичида ўсишни давом этади.

Шэньчжэнь шаҳри олтинчи ўринга лойиқ кўрилган. Хитойнинг жануби-шарқидаги бу шаҳар Чин юртини Гонконг маъмурий ҳудуди билан боғлайди.

Шанхай шаҳри еттинчи поғонада турибди. Хитойнинг саноати етакчи ҳудудида бир квадрат метр ер 25 минг доллар (237,5 миллион сўм) туради.

Саккизинчи ўриндаги Осака шаҳри Япониянинг йирик саноат ва порт шаҳри ҳисобланади.

Гуанчжоу рўйхатдаги тўртинчи Хитой шаҳри.

Корея пойтахти Сеул ушбу рўйхатни якунлайди.