2020 йилда Ўзбекнефтгаз газ қазиб олиш ҳажмини рекорд даражада оширади

2020 йилда Ўзбекнефтгаз газ қазиб олиш ҳажмини рекорд даражада оширади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни нефть-газ саноатидаги ишлар натижадорлиги, табиий газ ва суюқ углеводородлар қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича жорий йилги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

 Йиғилишда президент томонидан қуйидаги вазифалар белгилиб берилди:

-  табиий газ қазиб олишни 2019 йилгига нисбатан 4 миллиард куб метрдан зиёд кўпайтириш;

-  “Ўзбекнефтгаз” компаниясига ҳар бир коннинг ҳолатини танқидий таҳлил қилиб, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш;

-  соҳадаги барча корхоналарда коррупцияга қарши курашиш бўйича “комплаенс назорат” тизими жорий этилиши;

-  нефть-газ соҳасини ислоҳ қилиш бўйича “лойиҳа офиси”га илғор халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиш;

-  корхоналарда раҳбар ходимларнинг маошини фаолият самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларига (KPI) боғлаш;

-  хўжалик бошқаруви ва ресурсларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш дастурларини (ERP) жорий этиш.

Шунингдек, ушбу йиғилишда Шўртан газ-кимё мажмуасида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқариш заводи қурилишининг бориши кўриб чиқилди. Соҳа корхоналарида “рақамли кон”, хўжалик бошқаруви ва ресурсларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш дастурларини (ERP) жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

Аввалроқ Ўзбекнефтгаз ширкатида тизимли ўзгаришлар амалга оширилган эди. Унга мувофиқ, эндиликда ширкат фақат нефт ва газ қазиб олиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Мавзуга доир: Президент 2 миллион истеъмолчига замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш зарурлигини таъкидлади