Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда ЯИМ 1,5 - 2,5 фоиз ўсади — Марказий Банк
1.05.2020 20:44,  
149

Марказий банк 2020 йилнинг I чораги учун пул-кредит сиёсати бўйича ўз ҳисоботини тақдим этди. 

Марказий банкнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда реал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг ўсиш суръати 1,5-2,5 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.

2020 йилда трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 30-35 фоизга қисқаради. Бунда, апрель-июль ойларида пул ўтказмаларининг камайиши (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ойлик) 50 фоизга етиши мумкин ва кейинчалик босқичма-босқич тикланиш кузатилади.

2020 йилда экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 11-12 фоизга пасайиши прогноз қилинмоқда. Экспортнинг қисқариши, асосан, энергия манбалари, рангли металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда туризм хизматлари бўйича кутилмоқда. Шу билан бирга, олтин нархининг кўтарилиши маълум даражада қопловчи таъсир кўрсатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан