Ўзбекистонликлар 2020 йилда қанча валюта сотиб олгани очиқланди

Ўзбекистонликлар 2020 йилда қанча валюта сотиб олгани очиқланди

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга ёки 797 млн. долларга ошди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса 1,7 млрд. долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида - 557 млн. долл.).

Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо 491 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 351 млн. долларга (ёки 42 фоизга) камайди.