Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилнинг охиригача Ўзбекистонда иккита халқаро тиббиёт университетининг филиали очилади
8.04.2020 09:37,  
1591

Аввал хабар қилганимиздек, “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, уч ой муддатда жамоат саломатлиги ва санитария-эпидемиология назорати хизматлари соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш бўйича алоҳида тиббиёт олий таълим муассасасини ташкил қилиш ва ўқув жараёнини 2020/2021 ўқув йилидан бошлашни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Тиббиёт олийгоҳи талабалари ва тиббиёт ходимларига ҳар ойда 10 миллион сўмгача устама тўланади

Тиббиёт коллежлари Ибн Сино номидаги саломатлик техникумларига айлантирилади

Бундан ташқари, 2021 йил 1 январга қадар Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ва Туркия Бахчишеҳир университетининг филиаллари ва клиникаларини ташкил этиш, шунингдек, халқаро рейтингларга кирувчи нуфузли хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида халқаро факультетлар ва филиалларни очиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, Халқаро Вестминстер ва Акфа университетларини жалб қилган ҳолда, ушбу университетлар ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб соғлиқни сақлаш соҳаси учун менежер мутахассисларни тайёрлаш бўйича магистрлик йўналиши очилади.

Жорий йил 1 сентябрдан эса Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида жойлашган тиббиёт олий таълим муассасаларида белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан