Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 йил Ўзбекистоннинг барча ҳудудида минимал истеъмол савати ва яшаш минимуми жорий этилади
30.03.2020 16:55,  
761

“Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5975-сон, 26.03.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, вазирлик иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этади, камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиб, уларни амалга оширади ва мувофиқлаштиради.

2020 йил 1 октябрга қадар қуйидагилар ишлаб чиқилади:

  • 2030 йилгача Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси;
  • 2030 йилгача Ўзбекистон саноатини ривожлантириш стратегияси;
  • Камбағалликни камайтириш дастури;
  • 2021 йилдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида минимал истеъмол савати ва яшаш минимуми жорий этилиши юзасидан қарор лойиҳаси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан