Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 йилда ис газидан қанча фуқаро вафот этгани очиқланди
10.02.2022 09:11,  
35

Республикамиз ҳудудида 2021 йилда ис гази билан боғлиқ жами 74 та ҳолат аниқланиб, ушбу ҳолатларда 67 нафар фуқаро заҳарланган ва 128 нафар фуқаро вафот этган бўлса, жорий йилнинг 9 февраль ҳолатига кўра, 21 ҳолатда 19 нафар фуқаро заҳарланган ва 36 нафар фуқаро вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати бошлиғи ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев иштирокидаги брифингда ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ вазиятлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича аниқ ишлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, фуқароларнинг ёнғинлардан ва ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан жабр кўраётганлигини, хонадонларда ис газидан заҳарланиб вафот этиш ҳолатлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар сони ошиб бораётгани ачинарли.

Мавсум давомида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жами 824 та ишчи гуруҳ ташкил этилиб, уларга тааллуқли идоралар вакилларидан 9 минг 58 нафар ходим жалб этилди. Ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан жойларда мавжуд бўлган жами 9 минг 167 та маҳаллада ўрганишлар ўтказилди. Хонадонлар текширилиб, аниқланган 168 минг 771 та камчиликдан 150 минг 790 таси (89,3 фоиз) жойида бартараф этилди.

Аҳоли турар жойларида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлилига кўра, 5 миллион 917 минг 604 та аҳоли турар жойлари ҳамда 23 минг 585 дала ҳовлилари текширилди. Ўрганишлар давомида суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузиш ва ностандарт иситиш печларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Мавжуд камчиликлардан 92,2 фоизи жойида бартараф этилди.

Ушбу ёнғинларнинг 83 таси газ баллонларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келган бўлиб, шулардан 2 таси автомобилларда, 81 таси бино-иншоотларда содир бўлган. Натижада 5 нафар фуқаро вафот этган ва 22 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Моддий зарар миқдори 1 миллиард 127 миллион 60 минг 889 сўмни ташкил этган.

Таҳлилларга кўра, фуқароларимиз томонидан иситиш мавсуми олдидан хонадонларда ўрнатилган иситиш печларининг хавфсиз эканлигини батафсил кўздан кечирилмаслиги оқибатида аянчли ва қайғули ҳолатлар содир бўлмоқда.

Бугунги кунда, газ баллонлари билан боғлиқ ҳаёт учун хавф туғдирувчи вазиятларнинг олдини олиш ҳамда синовдан ўтказилмаган газ баллонларидан фойдаланиш орқали юзага келаётган оқибатларни кенг оммага етказиш бўйича барча масъул ташкилотлар томонидан кенг қамровли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Энг ачинарлиси, транспорт воситаларидан ечиб олинган фойдаланишга яроқсиз бўлган газ баллонларидан турар жойлар ҳамда маиший ва савдо объектларида фойдаланиш ҳолатлари учрамоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан