Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,4 фоизга ўсган
10.03.2022 18:41,  
38

2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди. Таъкидланишича, бунга ўз вақтида мувофиқлаштирилган фискал ва монетар сиёсат натижасида эришилган.

2021 йилда ЯИМнинг номинал ҳажми 734,6 трлн. сўмни ёки 69,2 млрд. долларни ташкил этди. Бунда, қишлоқ хўжалиги ЯИМнинг 25 фоизини, хизматлар 35,7 фоизини, саноат 25,8 фоизини, қурилиш 6,2 фоизини ва экспорт импорт маҳсулотларига соф солиқлар 7,2 фоизини ташкил этди.

Бундан ташқари, ялпи қўшилган қиймат 2021 йилда 7,5 фоизга кўпайиб, 681,4 трлн. сўмни ташкил қилди. Ўтган йили иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари саноат ва хизматлар соҳаси бўлиб, мос равишда 9,2 ва 8,7 фоизга ўсган.

2021 йил январь-декабрь ҳолатига кўра Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 2020 йилга нисбатан 33,8 фоизга ортиб, 8,1 млрд. долларга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан