Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 йилда табиий уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон бешинчи ўринни эггалади
5.07.2022 16:11,  
83

Бутунжаҳон ядро ассоциацияси (WНА) маълумотларига кўра, 2021 йилда табиий уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон бешинчи ўринни эгаллаган

2021 йил Ўзбекистонда қазиб олинган уран ҳажми 2020 йилги кўрсаткичда сақланиб қолган — 3 500 тонна (2018 йилда 3 445 тонна). 

Kitco нашрининг ёзишича, қазиб олинган уран мамлакатда қайта ишланмайди ва тўлиқ ҳажмда бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.

2021 йилда ишлаб чиқарилган жами ураннинг энг катта улуши (дунё бўйича ялпи таклифнинг 45 фоизи) Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган — 19,5 минг тонна. 

Кейинги ўринларни Намибия (5,7 минг тонна), Канада (4,6 минг тонна) ва Австралия (4,1 минг тонна) банд этган.

2021 йилда дунё миқёсида уран ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 1 фоизга ошиб, 48,3 минг тоннани ташкил этган. 

WНА маълум қилишича, 2021 йилда ишлаб чиқарилган уран глобал миқёсдаги талабнинг бор-йўғи 77 фоиз қисмини қоплаган.

Дунё бўйлаб табиий уран захиралари 6,14 миллион тонна ҳажмида баҳоланади. Шундан 28 фоиз қисми Австралия, 15 фоиз қисми — Қозоғистон ва 9 фоиз қисми Канада ҳиссасига тўғри келади.

Кейинги ўринларда Россия ҳамда Намибия, уран захираларининг мос равишда 8 фоиз ва 7 фоиз қисмига эгалик қилади. 

Ўзбекистон 132,3 минг тонналик (дунё захирасининг 2 фоиз қисми) захиралари билан дунё бўйича 11-ўринда туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан