Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 йилда янги электромобиллар савдоси илк бор гибридли автомобиллар савдосини ортда қолдирди
12.04.2022 18:48,  
44

Жаҳон автомобиль бозори туб ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. 2021 йилда янги электромобиллар савдоси илк бор гибридли автомобиллар савдосини ортда қолдирди.

Япониянинг етакчи иқтисодий газетаси ҳисобланган Nikkei ана шу ҳақда ёзмоқда. 
Нашрнинг ҳисоб-китобича, ўтган йили дунё бўйича 4,6 миллион дона электромобиль сотилган. Бу аввалги йилдагига қараганда қарийб икки баробарга кўп.  

Хабарда таъкидланишича, электромобиллар савдоси, биринчи навбатда, Европа мамлакатлари ва Хитойда ошган.  Ўтган йили гибридли автомобиллар савдоси 3,1 миллион донани ташкил этган. 2019 йилдан буён дунё бўйича электромобиллар савдоси уч баробарга ошгани айтилмоқда. 

Нашрнинг ёзишича, Хитойда ўтган йили 2,91 миллион дона  электромобиль сотилган. Бу 2020 йилдагига нисбатан  2,6 баробарга кўп. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан