2021 йилдан барча давлат идораларини «open source»га ўтказиш таклиф қилинди

2021 йилдан барча давлат идораларини «open source»га ўтказиш таклиф қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органлари ва ташкилотларида эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

"Мазкур ҳужжатга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотларида эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий, сертификатланган ва ахборот хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган барча турдаги дастурий таъминотлардан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Шундай қилиб барча давлат идоралари «эркин софт»дан фойдаланиш, яъни уни чекланмаган ҳолда ўрнатиш, ишга тушириш, эркин фойдаланиш ва тарқатиш имкониятга эга бўлади" - дейилади хабарда.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 22 июль кунигача давом этади.