Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 йилдан Ўзбекистонда сентябр ойида бир кун автомобилда ҳаракатланиш тақиқланади
23.09.2020 18:16,  
555

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Муҳокамага қўйилган қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда глобал пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали аҳолида касалликка қарши иммун тизимини шакллантириш, касалликдан кейинги даврда тиклаш ва реабилитация ишларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг соғлом турмуш тарзи гарови сифатида тўғри овқатланиш тарғиботини кучайтириш мақсад қилинган.

Унга кўра, «Пандемияни спорт орқали енгамиз!» ғоясини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикасида 2020-2021 йилларда спорт сиёсатини жадаллаштириш дастури тасдиқланади. Шунингдек, Республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг устувор йўналишлари этиб – спортнинг юриш, югуриш, мини футбол, велоспорт, бадминтон, волейбол, стритбол, фитнес, «Workout» — маҳалла (кўча) фитнеси турлари белгилаб олиниши кўзда тутилган ва бу спорт турларининг мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида ривожланиши учун тегишли мутасаддилар масъул сифатида тайинланади.

Бундан ташқари қарорда 2021 йилдан бошлаб сентябрь ойининг учинчи якшанбаси республика бўйича «Автомобилсиз кун» деб эълон қилинади ҳамда шу куни автомобилда ҳаракатланиш таъқиқланади (махсус техникалар, такси ва етказиб бериш ҳамда тиббий тез ёрдам учун хизмат кўрсатадиган техникалар, жамоат транспортлари, зарур ҳолларда фойдаланиладиган шахсий автомобиллар бундан мустасно).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан