Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








2022 йил 1 июн ҳолатига 13 862 та фуқароларга 2 979 млрд. сўм ипотека кредитлари ажратилган
9.06.2022 12:11,  
16

Молия Вазирлиги янги тартиб доирасида 2022 йилда тижорат банклари ва вилоятларнинг ипотека кредитлаш бозоридаги улуши тўғрисида маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 2022 йил 1 июн ҳолатига 13 862 та фуқароларга 2 979 млрд. сўм ипотека кредитлари ажратилган

Мазкур кредитарнинг ярмидан кўпи, 53,5 фоизи Қишлоққурилишбанк ҳамда Ипотека банк ҳиссасига тўғри келмоқда. Қолган 10 та тижорат банкининг улуши 46,5 фоизни ташкил этган (Туронбанк, ЎзСҚБ, Асакабанк, Агробанк ва Алоқабанкларнинг улуши 3 фоиздан ошмаган).

Вилоятлар бўйича ипотека кредит ажратиш бўйича Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари мутлоқ етакчилик қилмоқда. Ушбу 4 та ҳудуднинг жами ипотека бозордаги улуши 57 фоизни ташкил этган. 

Ипотека кредитлари Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида бошқаларга нисбатан сезиларли даражада кам ажратилган ёки ушбу ҳудудларда ажратилган ипотека кредитлари 100 млрд сўмга ҳам етмайди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан