Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йил 1 ноябрдан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин бўлган фаолият турлари яна 10 тага ошади. Даллоллардан тортиб "маклер"ларгача
30.10.2022 14:44,  
137

Мамлакатимиз Президентининг 30.08.2022 йилдаги ПҚ-366-сон қарорига мувофиқ, 01.11.2022 йилдан қуйидаги фаолият (ишлар, хизматлар) турлари билан шуғулланадиган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин:

Уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати;

Автомобиль бозорларида воситачилик хизмати;

Риелторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш);

Уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати;

Маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар);

Гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш);

Тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш;

Ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш;

Уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш;

Кулолчилик.

Шунингдек, 01.01.2023 йилдан:

ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

- Чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);

- Иссиқхона;

- Паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);

- Қуёнчилик;

- Асаларичилик;

- Балиқчилик;

- Боғдорчилик;

- Лимончилик;

- Гулчилик.

*ЯТТлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилади (савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар бундан мустасно).

ЯТТга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)ни, шу жумладан юридик шахслар учун ҳам бажаришга;

қурилиш-пудрат ташкилотларига умумий қурилиш ишларини бажариш учун шартнома асосида ЯТТни жалб қилишга рухсат этилади. Бунда, ЯТТ умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин.

*ЯТТ – Якка тартибдаги тадбиркор

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан