Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








2022 йил беш ойида «UzAuto Motors» АЖ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47% кўпроқ автомобиль ишлаб чиқарди
23.06.2022 08:14,  
40

2022 йил январь-май ойлари давомида «UzAuto Motors» заводида 126 246 та автомобиль ишлаб чиқарилди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилга қараганда 47%га кўпроқ. Шундай қилиб, ўтган йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 40 452 дона автомобилни ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг биринчи ярмида Chevrolet Tracker 2023 йил модели саноат ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича кенг кўламли ташкилий чора-тадбирлар фонида ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин ўсиши кузатиляпти. Янги автомобилни ишлаб чиқаришга июль ойи ўрталарида старт берилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, компания ўз расмий сайтида Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилган Chevrolet Tracker (2023 йил модели) автомобили сотувининг старт олиш санасига расман тескари саноқни бошлаганди. Унга кўра, янги авлод автомобили 30 августдан бошлаб сотувга чиқарилиши кутиляпти, деб хабар беради «UZAUTO MOTORS» АЖ матбуот хизмати.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан