Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йил охирига келиб, дунё аҳолисининг учдан икки қисми интернетдан фойдаланади
1.10.2022 21:04,  
20

2022 йил охирига келиб дунёдаги Интернет фойдаланувчилари сони 5,3 миллиард кишини ёки дунё аҳолисининг учдан икки қисмини ташкил қилади. Бундай маълумотлар халқаро телекоммуникация Иттифоқи ҳисоботида келтирилган.

"2019 йилда дунё аҳолисининг 54 фоизи интернетдан фойдаланган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 66 фоизга етиши кутилмоқда, бу 5,3 миллиард кишини англатади", дейилади ҳисоботда.

Таъкидланишича, коронавирус пандемияси бошлангандан сўнг, кенг полосали инфратузилмага уланиш иш, ўқиш ва асосий хизматлардан фойдаланиш учун ҳаётий заруратга айланганда фойдаланувчилар сони фаол ўсишни бошлади. 2020 йилда фойдаланувчилар сони 10 фоизга ўсди, бу сўнгги ўн йилликдаги энг катта ўсиш бўлди.

Апрель ойида Global Statshot матбуот хизмати 2022 йил апрель ойи охирида дунё бўйлаб 5 миллиарддан ортиқ Интернет фойдаланувчилари аниқланганлигини ёзди. Ўтган йил давомида, компания маълумотларига кўра, дунёда 200 миллионга яқин янги аъзолар пайдо бўлди. Шундай қилиб, бугунги кунда Интернет аудиторияси бутун дунё аҳолисининг тахминан 63 фоизини ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан