Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








2022 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдорлари маълум қилинди
1.04.2022 13:26,  
695

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2022 йилги (ҳижрий 1443 йил) закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Унга кўра, закот нисоби 34 млн сўм деб белгиланди. Шунингдек, ундан ортиқ маблағга эга бўлган киши, жами маблағнинг қирқдан бирини закот ниятида беради.

Фитр садақасининг миқдори қуйидагича:
— 2 кг буғдой (10 000 сўм);
— 4 кг арпа (16 000 сўм);
— 2 кг майиз (100 000 сўм);
— 4 кг хурмо (160 000 сўм ).

Бунда, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади.

Фидя миқдори бир кун учун 25 минг сўм, бир ойга 750 минг сўм деб белгиланди.

Фидя миқдори — бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати қийматида ҳисобланади. Бугунги кунда бу ўртача 25 минг сўмга тўғри келмоқда.

Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан