Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда 800,8 млн.долларлик электротехника маҳсулотлари экспорт қилинди
9.01.2023 12:43,  
15

2022 йилда электротехника саноати корхоналари томонидан умумий қиймати 800,8 млн.доллардан ортиқ 196 турдаги маҳсулотлар 60 та мамлакатга экспорт қилинди.

“GSP+” имтиёзларидан фойдаланган ҳолда Европанинг Буюк Британия, Франция, Германия, Руминия, Славения, Чехия, Австрия ва Венгрия давлатларига, шу билан бирга Ироқ, Ливан, Марказий ва Ғарбий Африканинг Гана, Камерун Республикаларига тарихда биринчи марта электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган. 

4 та халқаро кўргазмада миллий маҳсулотлар учун алоҳида майдон ажратилди. Кўргазмалар давомида корхоналар қарийб 50 млн.долларлик шартномаларни имзолашга эришди.

Энг кўп маҳсулотлар экспорти Туркия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Илк маротаба 14 та янги корхона ўз маҳсулотларини экспортга чиқарди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан