Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда аҳолига 3,6 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди
10.07.2022 17:32,  
29

Молия вазирлиги 2022 йилда тижорат банкларининг ипотека кредитлаш бозоридаги улуши тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра 6 ой давомида аҳолига 3,6 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган.

Мазкур даврда энг кўп маблағни «Қишлоқ қурилиш банки» ажратган бўлиб, 987 млрд сўмни ташкил этди ва банк кредитлаш бозорининг 27,2%ини эгаллади.

Кейинги ўринларда «Ипотека-банк» ва Ўзмиллийбанк» 890 ва 532 млрд сўм билан жойлашди.

«Халқ банки» ва «ОФБ» эса бозорнинг деярли 8%ини эгаллади. Улар мос равишда 300 млрд сўмга яқин кредит ажратган.

6 июль куни президент бошчилигида ўтказилган йиғилишда ипотека кредитларидан фойдаланиш даражаси кўриб чиқилди.

Хусусан, жорий йилда бюджетда тижорат банкларига 43 мингта уй-жой учун 13 трлн сўм, 29 минг нафар аҳолига субсидия учун 1,2 трлн сўм кўзда тутилган.

Лекин ўтган олти ойда аҳолига бу маблағларнинг фақат 28−30%и берилган.

Шу боис бу борада бюрократияни камайтириш, аҳолига комплекс хизмат кўрсатадиган ипотека марказларини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан