Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда бошқарувчи компаниялар 18,1 млрд сўмни мақсадсиз тарзда сарфлаган
10.01.2023 19:22,  
3

Аҳоли мурожаатлари асосида 2022 йилда Уй-жой инспекцияси томонидан кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи 1000 га яқин бошқарувчи компанияларнинг фаолияти текширилди. Бу ҳақда UzNews нашри Уй-жой коммунал хизматлар вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

Текширувлар натижасида 212 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 18,1 млрд. сўм пул маблағлари мақсадсиз равишда сарфлангани аниқланди

Хусусан:

– 15 та ҳолатда 778,9 млн.сўм маблағ қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажмига қўшилган;

– 18 та ҳолатда 758,1 млн.сўмлик кредитлар ўзлаштирилган;

– 149 та ҳолатда мулкдорлардан ундирилган 15,5 миллиард сўмлик мажбурий бадаллар бошқа мақсадларга сарфланган;

– 15 та ҳолатда 1,1 млрд.сўмлик бошқа ҳуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйилган.

50 та бошқарувчи компаниянинг мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка тортилди, 6 нафар раҳбар қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

700 миллион сўмдан ортиқ маблағ бошқарувчи компаниялар ҳисобига қайтарилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан