Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда глобал смартфонлар етказиб бериш 10 йил ичидаги энг паст даражага тушди
26.01.2023 17:52,  
11

2022 йилда дунёда смартфонлар етказиб беришнинг умумий ҳажми 2021 йилга нисбатан 11,3 фоизга камайиб, 1,21 миллиард донани ташкил этди, бу сўнгги 10 йилдаги энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда International Data Corporation (IDC) халқаро тадқиқот компанияси матбуот хизмати ўз сайтида маълум қилди.

2022 йилнинг тўртинчи чораги (октябрь-декабрь) энг ёмони бўлди, бу даврда етказиб бериш ҳажми йиллик ҳисобда 18,3 фоизга қисқариб, 300,3 миллион смартфонни ташкил қилди.

2022 йилда бошқа компаниялардан кўра кўпроқ Жанубий Кореянинг Samsung компанияси бозорга 260,9 миллион дона смартфон етказиб берди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда 226,4 миллион ва 153,1 миллион дона етказиб бериш билан Американинг Apple ва Хитойнинг Xiaomi компаниялари бўлишди. Ўтган йили Samsung 21,6 фоиз, Apple 18,8 фоиз ва Xiaomi 12,7 фоиз улушга эга бўлди.

Тадқиқот компаниясида таклиф ҳажмининг пасайиши истеъмол талабининг пасайиши, инфляция ва иқтисодиётдаги ноаниқлик билан изоҳланди. Салбий динамика 2022 йилнинг тўртинчи чорагида ҳам қайд этилган.

Аввалроқ, 26 январь куни MyDrivers портали муҳаррирлари Nokia гаджетлари асосий ўринларни эгаллаган тарихдаги энг кўп сотилган 20 та мобил телефонлар рўйхатини тузгани хабар қилинганди. Ушбу моделларнинг умумий савдоси 3,245 миллиард донадан ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан