Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ реал ўсиши 3,5-4,5 фоиз доирасида кутилмоқда - Марказий банк
22.04.2022 09:32,  
282

Ташқи иқтисодий вазиятларда содир бўлаётган ҳолатларни инобатга олиб Марказий банк асосий ва хатарли сценарийлар доирасидаги макроиқтисодий прогнозларни шартли равишда янгилади.

Асосий сценарий бўйича импорт инфляцияси, ишлаб чиқариш, логистика ва етказиб бериш билан боғлиқ таклиф омиллари таъсирида инфляция даражаси йил якунлари бўйича 12-14 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда (дастлабки прогноз 8-9 фоиз).

Асосий савдо ҳамкорлардаги иқтисодий фаолликнинг пасайиши, миллий валюта курсининг ўзгариши ва миграцион оқимлар жорий йилда трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг ўтган йилга нисбатан 18-25 фоизга камайиши эҳтимолини юзага келтирмоқда.

Ялпи ташқи ва ички талаб динамикасидаги ўзгаришлар, дефляторнинг нисбатан юқори бўлиши ва фискал шароитлар таъсирида 2022 йил якунлари бўйича мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 3,5-4,5 фоиз доирасида кутилмоқда (йил бошидаги прогноз 5,5-6,5 фоиз).

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2022 йил 9 июнь кунига белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан