Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 21 фоизга қисқариши мумкин
8.03.2022 13:44,  
30

Жаҳон банки экспертларининг дастлабки прогнозларига кўра, Россияда иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва рублнинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши ҳисобига Марказий Осиё минтақасига хориждан пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга қисқариши кутилмоқда.

Халқаро пул ўтказмалари қисқаришининг энг юқори суръати Қирғизистон (33 фоиз), Озарбойжон (23 фоиз), Тожикистон (22 фоиз) ва Ўзбекистонда (21 фоиз) кузатилиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон Марказий банки 2021 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил этгани ҳақида ахборот берган эди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан