Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда ўзбекистонликлар олган кредитлар ҳажми 65,3 трлн сўмга етган
3.02.2023 15:25,  
44

Банклар томонидан 2022 йил давомида 203 трлн сўм миқдорида ёки ўтган йилга нисбатан 22 фоиз ортиқ кредитлар ажратилган.

Марказий банк маълумотларига кўра, мазкур кредитларнинг 68 фоизи (137,8 трлн сўм) корпоратив ва 32 фоизи (65,3 трлн сўм) аҳолига ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, ажратилган кредитларнинг 31 фоизи қисқа муддатли ва 69 фоизи узоқ муддатли, валюталар қирқимида эса 65 фоиз кредитлар миллий валютада ва 35 фоиз хорижий валютадаги кредитлар ҳиссасига тўғри келади.

Кредит портфелининг 2022 йилда ўсиши миллий валютада 25 фоизни ташкил этган бўлса, хорижий валютадаги кредит портфели 14 фоизга ўсган.

Аҳолига ажратилган кредитлар таркибида автокредитлар 10,9 трлн сўмга (2021 йилга нисбатан 2 баробарга), ипотека кредитлари 10,6 трлн сўм (30 фоизга) ва микроқарзлар 6,2 трлн сўмга (1,7 баробарга) ўсган.

Мазкур даврда тижорат банклари томонидан 136 трлн сўмлик кредитлар сўндирилган бўлиб, қайтувчанлик даражаси 67 фоизни ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан