Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








2022 йилда қуриладиган ижтимоий объектлар сони маълум қилинди
19.03.2022 23:00,  
180

«2022–2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–172-сон, 18.03.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022–2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ ва маҳаллалар сони бўйича мақсадли параметрлар тасдиқланди.

Шунга кўра, белгиланган йилларда республикадаги жами 2 043 қишлоқ ва маҳаллаларда (жумладан, 2022 йилда 413 тасида) қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Дастурлар доирасида белгиланган йилларда жами 4 057 та ижтимоий соҳа объектларини, жумладан, 2022 йилда:

  • 143 та боғча;
  • 265 та мактаб;
  • 137 та соғлиқни сақлаш муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан