2022 йилда қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 33 856 та юридик шахс томонидан 7,2 трлн сўм солиқ тўланган.
Шундан 1 трлн сўми, яъни 14,5 %и 20 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Улар тўлаган солиқлар товар айланмасининг 1/10 қисмини (10,3 трлн сўм) ташкил этиб, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 52,4 млрд сўм.
Энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона томонидан қўлланилган солиқ имтиёзлари ҳамда тўланган солиқлар батафсил инфографикада.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
ҚҚС – 567,6 млрд сўм;
Фойда солиғи – 251,9 млрд сўм;
ЖШОДС - 177,6 млрд сўм;
Ер солиғи - 23,6 млрд сўм;
Мол-мулк солиғи - 20,9 млрд сўм;
Бошқа солиқлар - 1,1 млрд сўм.