Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда солиқ ҳуқуқбузарликлари содир этган тадбиркорлик субъектларидан 226,5 млрд сўм жарима ундирилди
19.01.2023 19:29,  
23

2022 йилда "Солиқ" мобил иловасининг "Солиқ ҳамкор" тизими орқали Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида 145 224 та мурожаат келиб тушган. Шундан:

132 818 таси харид чеки бермаслик;

6 056 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;

496 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;

5 854 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатлар асосида 71 957 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ўтказилган сайёр солиқ текширувлари материаллари кўриб чиқилган 63 331 та тадбиркорлик субъектига 268,4 млрд сўм миқдорида молиявий жарималар қўлланилиб, уларни 63 135 тасидан 226,5 млрд сўм жарима ундирилди.

Натижада, 52 608 холат бўйича хабар берган фуқароларга (ундирилган жарима суммасидан 20%) 35,3 млрд сўм мукофот тўланган.

Мурожаатларнинг 67 885 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан