Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилади
1.11.2021 21:58,  
91

Хабар берилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Давлат раҳбари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамлар ҳаётини яхшилаш бош мақсад этиб белгилангани, бу тамойиллар бюджетни шакллантиришда ҳам бош мезон бўлиши зарурлигини таъкидлади.  

Шу боис келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида, аввало, ижтимоий йўналишларга катта эътибор қаратилган. Хусусан, таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Президентимиз бу маблаққа қўшимча тарзда яна 12 триллион сўм ажратиш таклифини билдирди. Чунки ҳудудлардаги эҳтиёж ва аҳоли талабидан келиб чиқиб, келгуси йилда 55 та янги дастур амалга оширилиши белгиланган.

 Жумладан, чекка жойларда 1 минг 600 та болалар боғчаси ташкил этиш, Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қуриш ва 235 тасини таъмирлаш, дарсликларни янгилаш ҳамда компьютер синфлари очиш каби кўплаб чора-тадбирлар мўлжалланган.

Шунингдек, бакалавр йўналишида давлат грантлари, магистратура ва докторантурага қабуллар сонини ошириш, давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхоналар қуришга субсидия бериш ҳамда 80 мингдан ортиқ талабалар ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш режалаштирилганлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан