2022 йилда ТОИФАСИ мавжуд ўқитувчиларнинг маоши алоҳида оширилиши мумкин

2022 йилда ТОИФАСИ мавжуд ўқитувчиларнинг маоши алоҳида оширилиши мумкин

Бу ҳақида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида" Фармони лойиҳасининг 6-бандида маълумот берилди.

Лойиҳага кўра 2022 йилда иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча ошириш режалаштирилган:

Олий тоифали ўқитувчилар учун – камида 15 фоизга;

Биринчи тоифали ўқитувчилар учун – камида 10 фоизга;

Иккинчи тоифали ўқитувчилар учун – камида 5 фоизга.

Шунингдек, лойиҳада 2022 йил 1 июлга қадар халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартибининг тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда малакани баҳолаш услубиёти асосида адолатли ва шаффоф тизимини жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига кўра педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси берилган