Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








2022 йилда Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартибига киритилаётган асосий ўзгартиришлар
19.07.2022 16:18,  
330

2022 йилда Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартибига киритилаётган асосий ўзгартиришлар тўғрисида маълумот берилди. Бу ҳақда «СберкассаУз» манбаси хабар қилмоқда.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия асосида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ҳам сотиб олишига рухсат берилади.

Бунинг натижасида, Тошкент шаҳрида уй-жойга бўлган 8 мингдан ортиқ талаб нисбатан қисқартирилади.

Аризачиларни оилавий даромад(турмуш ўртоғи ва турмуш қурмаган фарзандлари) тартибида баҳолаш жорий этилади.

Натижада, Субсидия даромади юқори бўлмаган оилаларга манзилли етиб бориши таъминланади.

Субсидия талабгорини баҳолаш комиссияси таркибидан ички ишлар бўлимлари ва тижорат банклари чиқариб ташланди.

Бунинг натижасида, аризаларни кўриб чиқиш муддатини 5 кунга қисқартиришга имкон яратилади.

Фуқароларни ижтимоий меъзонларга асосан баҳолаш ва уларни ипотека кредити бўйича тўлов қобилиятини аниқлаш мустақил равишда олиб борилади.

Натижада, ижобий хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити миқдорини кафил қўшиш орқали мустақил белгилаш имкони яратилади.

Ҳудудий комиссия йиғилишларини электрон тарзда амалга оширилади.

Натижада, хулосаларни умумлаштириб комиссия йиғилишини ўтказиш ва аризачига тақдим этиш муддати 8 кунга қисқартирилади.

Аризачиларни баҳолаш дастурий таъминотини автоматлаштирилади ва электрон базалари ўзаро интеграция қилинади.

Эришиладиган натижа: Ҳужжатни кўриб чиқишда йил якунига қадар инсон омили қисқартирилади.

Субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида субсидияларни туман(шаҳар) кесимида қайта тақсимлаш амалиёти тугатилади.

Эришиладиган натижа: Бунда талабгорлар субсидия асосида уй-жойни доимий рўйхатдан ўтган ҳудуди доирасида исталган туман/шаҳардан олиши мумкин бўлади.

Ариза фақатгина фуқаролик паспорти маълумотларини(ЖШШИР) киритиш орқали топширилади.

Эришиладиган натижа: Ўзгартиришлар натижасида кўриб чиқишнинг умумий муддати ўртача 7 иш кунигача қисқартиришга эришилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан