Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда хакерлар томонидан турли блокчейн платформаларидан ўғирланган криптовалюта миқдори 3,5 миллиард долларни ташкил этган
13.01.2023 13:21,  
13

Slowmist Hacked ва Atlas VPN тадқиқотчиларининг маълумотларига кўра, 2022 йилда хакерлар томонидан турли блокчейн платформаларидан ўғирланган криптовалюта миқдори 3,5 миллиард долларни ташкил этган.

Маълум қилинишича, маблағларнинг катта қисми — 92 та ҳужумда 2 миллиард доллар — Binance Smart Chain (BSC) экотизимидан ўғирланган.

Шунингдек, бошқа барча криптолойиҳалар ва платформаларга 48 та ҳужум уюштирилган ва 370 миллион доллар ўғирланган. NFT’да 57 та ҳужум содир этилган. Бу орқали сегмент жами 90 миллион доллар йўқотган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, улар ўтган йили FTX крипто биржасининг банкротлиги натижасида кўрилган йўқотишларни ҳисобга олмаган, чунки аниқ миқдор ҳали ҳисоблаб чиқилмаган.

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, крипто бозоридаги умумий секинлашувга қарамай, ўтган йили блокчейн технологияларининг кенг тарқалиши туфайли ҳужумчилар жуда фаол бўлган.

Айтиб ўтиш лозимки, 2022 йилда бутун бозорда жами 301 та ҳужум рўй берган, бу 2021 йилга нисбатан 27 фоизга кўп. Бундан ташқари, ўтган йилнинг иккинчи ярмида хакерлик ҳужумлари сони нисбатан камайганига қарамай, уларнинг умумий сони йил давомида рекорд кўрсаткични ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан