Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда йўлсозликда салкам 1,5 млрдлик қоидабузарликлар аниқланди
13.05.2022 08:25,  
30

2022 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонда йўл қурилиши соҳасида 3 мингдан ортиқ қоидабузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ўзйўлинспекция” Матбуот хизмати раҳбари  Комилжон Шамсиддинов маълум қилди.

Назорат қилиш ишлари натижасида 61 та ҳолат бўйича умумий суммаси қарийб 1 млрд. 339 млн сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлар ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилган.

Сирдарё вилоятида Сардоба тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р199 автомобиль йўлининг 0-37 километрлари оралиғида ўтказилган жорий таъмирлаш натижасида – 129,3 млн сўмлик, Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Сепки” қишлоғидаги 53-мактабга олиб борувчи ички йўлни таъмирлашда – 112,9 млн сўмлик, Бухоро вилоятидаги Вобкент ва Ромитан туманлари ҳудудидан ўтган 4Н155 автомобиль йўлининг 8,5-11 километрлари оралиғидаги жорий таъмирлаш натижасида – 47,2 млн сўмлик ишлар сифатсиз бажарилгани, талабга мутлақо жавоб бермагани учун ҳисобдан чиқарилган, яъни пули тўлаб берилмайди.

Бугунги кунда 35 та ҳолатдаги 406,33 млн сўм миқдорида бўлган сифатсиз бажарилган ишлар бартараф этилишига эришилган, қолган  26 та ҳолатдаги 932,48 млн сўмлик сифатсиз ишлар ҳудудий давлат инспекторларининг назорати остига олинган.

Булардан ташқари, қўпол равишдаги қоида бузилишларга йўл қўйилган 72 та ҳолат бўйича пудратчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99- ва 147-моддалари асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида 10 та ҳолат бўйича юқори турувчи органларига тақдимнома киритилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан