Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилнинг 6 ойида онлайн-аукционлар орқали 174 млрд сўмлик авторақамлар сотилган
27.07.2022 22:00,  
26

2022 йил 6-ойлик якунларига кўра, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 174 млрд сўмлик 77 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 10% га, ҳажми бўйича – 27% га ўсди.

Маълум қилинишича, ўтган вақт мобайнида тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,2 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 93% жисмоний шахслар, 7% - юридик шахслар томонидан харид қилинган. Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 545,4 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 348 млн сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 29% биринчи тоифадаги авторақамлар, 22% – иккинчи, 13% – учинчи, 9% – тўртинчи, 12% – бешинчи ва 15% – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (45%), Самарқанд (8%), Бухоро, Фарғона ва Қашқадарё (6% дан) вилоятларида харид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80% – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20% – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан