Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилнинг биринчи яримида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро товар айланмаси $247,5 миллионга етди
12.08.2022 08:34,  
12

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев кеча АҚШ элчиси Дениел Розенблюм билан учрашув ўтказди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон-Америка кўп қиррали ҳамкорлиги кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида томонлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини ҳар томонлама кўриб чиқдилар. Хусусан, 2022 йилнинг биринчи яримида ўзаро товар айланмасининг 31 фоизга ўсгани ва бу кўрсаткич 247,5 миллион долларга етгани қайд этилди. Савдо муносабатларини жадаллаштириш ҳамда импорт-экспорт операциялари номенклатурасини кенгайтириш бўйича аниқ тадбирлар белгиланди.

Мулоқот давомида инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш имкониятларига тўхталиб ўтилди. Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда Америка капитали асосида ташкил топган корхоналар сони икки баравар кўпайиб, 315 тани ташкил этди. Ўзбекистонда Америка компанияларининг иқтисодий иштирокини кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирилди. Бунинг учун томонлар АҚШнинг етакчи компаниялари ва молиявий ташкилотларини мамлакат ҳудудида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш учун имкониятларни бирлаштиришни режалаштирди.

Учрашув давомида икки томонлама муносабатларнинг ўзаро манфаатли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Масалан, «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, истиқболли соҳаларда турли лойиҳаларни амалга оширишда АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) билан ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Дениел Розенблюм АҚШнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга содиқлигини билдирди.

Учрашув якунида эришилган келишувлар ва муҳокама қилинган ташаббусларни самарали амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва АҚШнинг кўп қиррали ҳамкорлигига янги туртки бериш мумкинлигига ишонч билдирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан