Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2023 йил 1 январдан фойда солиғи бўйича қонунчиликка қандай ўзгаришлар киритилди?
4.01.2023 11:44,  
95

Қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчилар учун фойда солиғи ставкасини 50% га пасайтириш ҳуқуқи берилади:

а) 2022 йил 1 сентябрдан кейин биринчи марта фойда солиғини тўлашга ўтган АОС тўловчиларга – солиқ тўловчи солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги битта солиқ даври давомида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланадиган солиқ даврида солиқ тўловчининг жами даромади 10 млрд сўмдан ошмаган бўлса.

Бунда мазкур солиқ тўловчилар солиқ базасини соддалаштирилган тартибда жами даромаднинг 25 %и миқдорида белгилашга ҳақли;

б) 2022 йил 1 сентябрдан кейин жорий солиқ даври давомида жами даромади 1- марта 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчиларга – башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланадиган солиқ даврларида жами даромад 100 млрд сўмдан ошмаган бўлса, жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври давомида.

Пасайтирилган солиқ ставкаси ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ва акциз солиғини тўловчиларга нисбатан, шунингдек солиқ тўловчи тугатилган ва (ёки) пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш учун солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадларини икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўртасида тақсимлаш (бўлиш) далиллари аниқланган тақдирда қўлланилмайди.

Фойдали қазилмалар кавлаб олинадиган конларда тоғ жинсларини олиб ташлаш ишлари истиқболни кўзлаб амалга оширилишини инобатга олган ҳолда, улар алоҳида амортизация активлари гуруҳига ўтказилди. Ушбу харажатлар мазкур амортизацияланадиган актив бўйича амортизация нормасини, бироқ 1 йилда жамғарилган харажатлар суммасининг 33 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, қўллаш орқали солиқ тўловчининг жами даромадидан амортизация ажратмалари кўринишида чегирилиши назарда тутилган.

2022 йилдан фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидент тасарруфида солиқ тўланганидан кейин қоладиган соф фойда дивидендларга тенглаштирилган ва унга 10% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солиниши лозим бўлган.

Фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидент дивидендлар кўринишидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган пасайтирилган солиқ ставкасини қўллашга ҳақли эканини назарда тутувчи аниқлаштириш киритилди. Дивидендлар кўринишидаги даромадлар бўйича солиқ солиш масалаларига доир Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бир нечта пасайтирилган солиқ ставкаси назарда тутилган бўлса, уларнинг энг паст бўлгани қўлланилади.

2023 йил 1 январдан норезидентнинг монтаж қилиш ва (ёки) ишга тушириш-созлаш хизматлари ва бошқа шунга ўхшаш хизматларни кўрсатишини назарда тутувчи асбоб-ускуналарни сотиб олиш (сотиш) учун ташқи савдо контракти доирасида, кўрсатиладиган хизматлар қиймати алоҳида кўрсатилмаса, у ҳолда норезидентнинг солиқ солинадиган даромади бундай хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланади (илгари – асбоб-ускуналар қийматидан 20%).

Фойда солиғи бўйича аванс тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ органига тақдим этиш муддати ўзгартирилди. Хусусан, 2023 йил 1 январдан солиқ тўловчи ушбу маълумотномани жорий чоракда олиниши кутилаётган фойда суммасидан келиб чиқиб кейинги чоракдаги биринчи ойнинг 15-санасигача (илгари 10-санасигача) тақдим этишга ҳақли.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан