Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2023 йил 1 январдан ҚҚС бўйича қонунчиликка қандай ўзгаришлар киритилди?
4.01.2023 11:41,  
108

2023 йил 1 январдан:

1. Сақлаб қолинди

солиқ тўловчиларнинг тоифаси,

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби,

солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари.

2. Пасайтирилди солиқ ставкаси 15%дан 12 %гача

3. Қисқартирилди қопланадиган (қайтариладиган) ҚҚС суммасининг асослилиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатлари 60 кундан 30 кунгача

4. Бекор қилинди:

а) 2023 йилнинг 1 апрелидан қуйидагилар бўйича берилган имтиёзлар:

бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар йиллик минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида кўрсатиладиган геология хизматлари бўйича айланма;

почта маркалари, маркали откриткалар, конвертларни реализация қилиш бўйича айланма;

бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларни реализация қилиш бўйича айланма;

б) 2023 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари хизматлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар.

5. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилиши мумкин.

6. ҚҚС гувоҳномасининг амал қилиш муддати тўхтатилганлиги муносабати билан ҳисобга қабул қилинмаган, ҳақиқатда олинган товар (хизмат)лар бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасига, гувоҳноманинг амал қилиш муддати тикланган тақдирда, солиқ тўловчида ва унинг харидорларида гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган давр учун тузатишлар киритилиши (ҳисобга қабул қилиниши)ни назарда тутувчи тартиб жорий қилинди.

7. Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида ҳисобда турадиган солиқ тўловчиларга товарларни импорт қилиш чоғида ҚҚС тўлови ҳисобига бюджетдан қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш ҳуқуқи берилди.

ҚҚСни ўзаро ҳисобга олиш солиқ ва божхона органлари томонидан автоматик режимда амалга оширилади. Бунинг учун ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси бўлган солиқ тўловчи божхона-юк декларацияси (BYD)ни расмийлаштираётганда импорт қилиш чоғида ҚҚС қопланиши лозим бўлган сумма ҳисобидан тўлангани тўғрисида белги қўйиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан