Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2023 йил учун молиявий тақвим: нималарни эътиборга олиш керак?
31.01.2023 08:53,  
29

Молиявий режа тузиш. Саёҳат, ўйин - кулги ёки кундалик газланган ичимликларга қилинадиган кутилмаган харажатларни олдини олиш учун уларни режалаштирган яхши. Сиз бир ой ёки бутун бир йил учун режа тузишингиз мумкин.

Масалан, биринчи навбатда тахминий даромадларингизни ёзинг ва камида унинг 10 фоизини жамғарма учун ажратинг. Қолган суммадан мажбурий харажатларни (кредит учун тўловлар (агар мавжуд бўлса), коммунал тўловлар, озиқ-овқат, транспорт, маиший харидлар учун тахминий харажатлар) чегириб ташланг. Қолган пуллар молиявий мақсадлар учун жамғармалар ўртасида тақсимланиши мумкин. Шунингдек, ўйин-кулги учун сарфланадиган харажатларни ҳам унутманг.

Харажатларингизни бутун йил давомида ёзиб юришга ҳаракат қилинг ёки ҳеч бўлмаганда уларни мобил банк иловасида кузатиб боринг. Агар сиз бирон бир соҳада режалаштирганингиздан кўпроқ харажат қилаётганингизни кўрсангиз, унда харажатларни камайтиришингиз ёки молиявий режангизни ўзгартиришингиз мумкин.

Молиявий челленджни бошлаш. Йилнинг биринчи ойи молиявий мақсадларни белгилаш ва пул жамғаришни бошлаш учун ажойиб вақт. Қуйида пул жамғариш техникаси бўйича баъзи фикрлар билан бўлишамиз:

  •  ҳафтасига 100 000 сўмдан пул тежашни бошланг ва ҳар сафар бу миқдорга 50 000 сўм қўшинг: биринчи ҳафта – 50 000 сўм, иккинчиси – 100 000 сўм; учинчиси – 150 000 сўм ва ҳоказо;
  • картангизга тушган ҳар бир сумманинг 10 фоизини жамғарма учун ажратинг. Бу ўзингиз учун деярли сезилмайдиган тарзда пул жамғаришнинг классик усулидир;
  • молиявий ёстиқни шакллантиришни бошланг - кутилмаган вазиятлар учун доимо захирангиз борлигини билиш жуда ёқимли ҳис;
  • одатларни бузганингиз учун ўзингизга жарима суммаси тўланг. Масалан, чекишни ёки ширинликлар истеъмол қилишни ташлашга аҳд қилгансиз.

Ҳар сафар аҳдингизни бузганингизда онлайн депозит учун 30 000 сўм ажратинг. Натижада, ёки ёмон одат билан курашасиз, ёки онлайн депозитда маълум бир миқдорда пул жамғариб қўясиз.

Ички туризмни режалаштириш. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида Республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига харажатларининг бир қисми қайтариб берилиши кўзда тутилган [1].

Кэшбек олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:

  • Soliq.uz мобил иловасини юклаб оласиз;
  •  мобил илова хизматидан фойдаланиш учун FaceID орқали шахсингизни тизимда тасдиқлайсиз;
  • саёҳат йўналишини ва бошланиш санасини танлайсиз;
  • кешбекларни йиғиш учун фискал чекларни сканерлаш орқали авиа, темир йўл ёки автобус билетларини иловага киритасиз;
  • мароқли саёҳатдан сўнг "Саёҳатни тугатиш" тугмасини босасиз ва йиғилган кешбек суммаларини шахсий маҳаллий банк пластик картасига ўтказасиз.
Бу қандай ишлайди?

Кешбек тизими Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобил иловаси (Soliq.uz) билан интеграция қилинган бўлиб, харажатлар ҳаққонийлиги мобил илова ёрдамида текширилиб, харид чекининг штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.

Агар сайёҳ самолёт, поезд ёки автобусдан фойдаланса, маданий ташкилотлар ва меҳмонхоналарга ташриф буюрса, саёҳат харажатлари бутун саёҳат давомида қопланади.

Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

  •  авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
  •  темир йўл ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
  •  тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
  • театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.
Февраль

8 мартга тайёргарлик. Март ойининг биринчи ҳафтаси иш ҳафтаси бўлиб, ундан сўнг Халқаро хотин-қизлар куни нишонланади. Навбатда турмасликни олдини олиш мақсадида аёллар учун совғаларни олдиндан режалаштириб, сотиб олиш яхшироқдир.

Март

Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни. Ҳар йили 15 мартда бутун дунёда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни нишонланади. Истеъмолчилар ҳуқуқлари, уларнинг моҳияти, тартибга солиниши ва ҳимоя қилиш усуллари ҳақидаги билимлар молиявий таълимнинг ажралмас қисмидир. Шундай экан, ҳар доим банк хизматларидан фойдаланишдан олдин шартномани ўқишни унутманг.

Умумжаҳон пул ҳафталиги (Global Money Week)

Марказий Банк, тижорат банклари, умумтаълим ва олий таълим муассасалари томонидан тўртинчи маротаба ўтказиладиган халқаро таълим кампанияси. Ҳафтанинг шиори "Ўрганинг. Жамғаринг. Ишлаб топинг."

Ҳафта давомида турли танловлар, олимпиадалар, молиявий саводхонлик чемпионатлари, очиқ дарслар, викториналар, вебинарлар, онлайн тренинглар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади. Сиз ва дўстларингиз қимматбаҳо совғалар ютиб олиш имкониятига эга бўлишни истасангиз, ижтимоий тармоқлардаги @finlituzb саҳифаларининг эълон ва янгиликларини кузатиб боринг.

Апрель

Тараққиёт ва тинчлик учун халқаро спорт куни

Сиз ҳали ҳам спорт билан мунтазам шуғулланишни бошламаган бўлсангиз, ушбу кун спорт

билан шуғулланишни бошлаш учун яхши сабаб бўла олади. Мунтазам жисмоний фаоллик стрессни камайтиради, кайфиятни яхшилайди ва одамнинг меҳнат самарадорлигини оширади. Социологлар томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, мунтазам равишда спорт билан шуғулланадиган одам қийин ҳаётий вазиятларга 2-3 баравар яхшироқ дош беради, шахсий ривожланишида 15-20% фаолроқ, юқори ижодий фаолликка эга, мулоқотга яхши киришади, ўзига кўпроқ ишонади, яхши натижаларга эришишга интилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш куни

Саломатлик ҳам худди кўчмас мулк, депозит ёки қимматли қоғозлар каби активдир. Агар сиз унга тўғри ғамхўрлик қилсангиз, яхши даромад оласиз: мустаҳкам соғлиқ, самарадорликни ошириш, кўп йиллик фаол ва бахтли ҳаёт. Бунинг учун эса сизга қуйидагиларни тавсия этамиз:

 

  •  ёмон одатлардан халос бўлинг (чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш) ;
  • йилига бир марта умумий текширувдан ўтинг: терапевт, қондаги глюкоза ва холестерин тестлари, кўкрак қафаси рентгенограммаси;
  • тишларингизни ўз вақтида тиш шифокорига текширтиринг ва даволатинг;
  • мавсумий касалликларга қарши эмланинг.

Ушбу тавсияларга амал қилсангиз, нисбатан кам миқдорда маблағ сарфлаб, сезиларли даражада хавфларни камайтира оласиз ҳамда бюджетингизни режалаштирилмаган харажатлардан сақлаб қоласиз.

Солиқларни тўлаш. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 423-моддасига мувофиқ жисмоний шахслар мол-мулк солиғини 15-апрел ва 15-октябргача тенг улушларда тўлашлари шарт. 15-апрелга қадар жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашлари керак. Кечиктирилган тўлов учун жарималар шахсий ёки оилавий бюджетга таъсир қилиши мумкин.

Солиқ мобил иловаси, "My.soliq.uz" веб-сайтидаги шахсий кабинет, мобил банк иловалари ёки банк филиалларига ташриф буюрган ҳолда квитанция реквизитлари ёрдамида мол-мулк солиғининг умумий миқдорини билиб олишингиз мумкин.

Май

Таътилни режалаштириш. Саёҳатлар, катта харидлар ва кунлик музқаймоқ истеъмоли каби нарсалар учун юзага келадиган ёзги харажатларни олдини олиш учун уларни олдиндан режалаштириш фойдалироқдир. Сиз бир вақтнинг ўзида бир ой ёки бутун ёз учун режа тузишингиз мумкин.

Масалан, аввал тахминий даромадларингизни ёзинг ва дарҳол унинг камида 10 фоизини молиявий захира учун ажратинг. Қолган суммадан мажбурий харажатларни (кредитлар, коммунал тўловлар, озиқ-овқат, транспорт, маиший харидлар учун тахминий харажатлар) олиб ташланг. Қолган пуллар молиявий мақсадлар учун жамғармалар ва пассив даромад манбалари (масалан, банк депозити) ўртасида тақсимланиши мумкин ва, албатта, ўйин-кулги учун сарфланадиган харажатларни ҳам унутманг.

Ёз давомида харажатларингизни ёзиб олишга ҳаракат қилинг ёки ҳеч бўлмаганда уларни банк иловасида кузатиб боринг.

Июнь

Қиш мавсумига тайёргарлик. Ёз - мева-сабзавотлар ғарқ пишадиган мавсум. Агар сизнинг оилангиз қиш учун захира озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрласа, ушбу харажатлар учун бюджетингиздан алоҳида банд ажратинг ва оқилона режалаштиринг.

Солиқ имтиёзига эга бўлиш учун ҳужжатларни топширинг. Агар сиз ўзингиз, фарзандларингиз ёки 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун иш ҳақи ёки бошқа даромадлар ҳисобига Ўзбекистоннинг касб-ҳунар ва олий таълим ташкилотларида таълим олиши учун пул тўлаган ёки тўлаётган бўлсангиз, бу даромадларга солиқ солинмайди. Имтиёз таълим кредити ва унинг фоизлари учун сарфланган даромадларга ҳам қўлланилади.

Агар олдинги йилларда иш билан банд бўлганингизда, сиз шартномани ўзингиз тўлаган бўлсангиз (нақд пул ёки банк картаси орқали), сиз солиқ органига жами йиллик даромад декларацияси ва керакли ҳужжатларни тақдим этиш орқали тўланган даромад солиғини қайтаришингиз мумкин.

Июль

Ярим йил якунларини сарҳисоб қилиш. 2023-йилнинг тўлиқ ярми ўтди ва йил якунига қадар яна шунча муддат қолди. Ушбу ойда молиявий натижаларни сарҳисоб қилинг: қанча пул топдингиз, нималарга сарфладингиз, қандай харажатлардан воз кечишингиз мумкин эди, кредит учун яна қанча тўлаш керак, молиявий мақсадларингизга эришишнинг қайси босқичидасиз?

Буларнинг барчаси тўғри молиявий режалаштириш учун муҳимдир. Ҳисоб-китобни тўғри юритиш ва бюджет назорати молиявий фаровонликка олиб келади.

Август

Болаларни мактабга тайёрлаш мавсумининг бошланиши. Ёзнинг охирига қадар оз муддат қолди ва дўконларда мактаб бозори аллақачон давом этмоқда. Товарларнинг кенг ассортименти бўлмаса-да, сиз навбатларсиз, шошилмасдан тўғри нарсаларни сотиб олишингиз, шунингдек, болаларга ҳамма нарсани охирги дақиқага қолдирмайдиган инсон сифатида фойдали намуна бўлишингиз мумкин.

Байрам кунларида сафар режалаштириш. Сентябр ойида биз уч кунлик - 1 сентябрдан 3 сентябргача дам олиш кунларини кутмоқдамиз. Бу Республика ёдгорликлари ва қадимий шаҳарлари тарихини ўрганиш учун ажойиб сабаб. Уларга олдиндан тайёргарлик кўриш керак: чипталар сотиб олиш, меҳмонхонани олдиндан банд қилиш ёки ташриф буюрмоқчи бўлган дўстлар ва қариндошлар билан олдиндан келишиб олиш мақсадга мувофиқдир.

Октябрь

Бутунжаҳон жамғарма куни. Жамғарма ва жамғарма кўникмаларини шакллантиришга қаратилган иккинчи халқаро таълим кампанияси. Ушбу кун доирасида Марказий банк бир қанча ташкилотлар билан биргаликда бутун Ўзбекистон бўйлаб маърифий тадбирлар ўтказади. Эълонлар ва янгиликлар Finlit.uz веб-сайти ҳамда @finlituzb ижтимоий тармоқ саҳифаларида жойлаштирилади.

Солиқларни тўлаш. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 423-моддасига мувофиқ жисмоний шахслар мол-мулк солиғини 15-апрел ва 15-октябргача тенг улушларда тўлашлари шарт. 15-октябрга қадар жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашлари керак. Кечиктирилган тўлов учун жарималар шахсий ёки оилавий бюджетга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Солиқ мобил иловаси, "My.soliq.uz" веб-сайтидаги шахсий кабинет, мобил банк иловалари ёки банк филиалларига ташриф буюрган ҳолда квитанция реквизитлари ёрдамида мол-мулк солиғининг умумий миқдорини билиб олишингиз мумкин.

Декабрь

Янги йил учун совғалар рўйхатини тузиш. Декабрнинг биринчи дам олиш кунлари кимга ва қандай миқдорда совғалар беришни аниқлаб олиш учун қулай бир фурсат. Сиз уларни онлайн-дўконда олдиндан буюртма қилишингиз ёки оддий савдо марказида шошилмасдан ва ҳеч қандай навбатларсиз сотиб олишингиз мумкин. Шу билан бирга, албатта, янги йил атмосферасидан ҳам завқланинг.

Келгуси йил учун молиявий мақсадларни белгилаш. Режалар тузинг, ўзингизга ваъда беринг ҳамда олдигизга аниқ мақсадлар қўйинг. Буларнинг барчаси келгуси йилда молиявий билимларингизни яхшиланишига, пул жамғаришни оширишга ва харажатларни камайтиришга ёрдам беради. Қуйида сиз билан келгуси йил учун қўйиладиган баъзи мақсадларни бўлишамиз:

 

  •  кимда ҳали мавжуд бўлмаса хавфсизлик ёстиғини шакллантириш – ишдан бўшатилиш ёки касаллик ҳолатлари учун камида 6-12 ойлик иш ҳақи;
  •  катта мақсад қўйиш (масалан, машина сотиб олиш) ва январ ойидан бошлаб мақсадга эришиш учун пул жамғариш;
  •  кутилмаган харажатлардан воз кечиш (масалан, уйдан ташқарида овқатланиш, керак бўлмаган кийим-кечаклар хариди);
  •  ёмон одатдан воз кечиш ҳамда тежалган пулга фойдали ва керакли нарса сотиб олиш;
  • молиявий режани юритиш ва харажатларни ҳисоблашни бошлаш.

Йилнинг молиявий натижаларини сарҳисоб қилиш. Молиявий режани очинг ва унда нималар амалга ошган, нималар ўхшамаганлигини таҳлил қилинг. Мобил банк иловаси орқали харажатларни кўриб чиқинг ва уларни қандай камайтириш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Молиявий муваффақиятингиз учун ўзингизни мақтанг – уларни ҳар доим топишингиз мумкин. Инвестиция ва депозитлар ёрдамида қанча пул тўплаганингизни ва ишлаганингизни ҳисобланг. Кўпроқ пул топиш имкониятлари бўлган ёки бўлмаганлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Ва, албатта, келгуси йил учун молиявий режа кузатувларини амалга оширинг.

Календаримга яна нималарни қўшишим мумкин?

Кредит ва коммунал хизматлар бўйича тўловлар

Кредитлар бўйича тўлов куни келганда пулсиз қолмаслик учун харажатларни ҳисоблаш муҳимдир. Икки ёки учта захира ҳисобига эга бўлиш ва уни фақат ўта зарур ҳолларда ишлатиш тавсия этилади.

Шунингдек, коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаш кераклигини унутманг. Агар сиз коммунал хизматларни ўз вақтида тўламасангиз, қарзни тўламагунингизча ундан фойдалана олмайсиз. Масалан, ҳозирги вақтда замонавий табиий газ ҳисоблагичларидан фойдаланиляпти. Бу каби ҳисоблагичлар шахсий ҳисобингиздаги пул миқдори тугаши билан автоматик равишда блокланади. Тасаввур қилинг-а, агар бундай вазият қишда содир бўлса, нималар юз беради? Уйингиз совиб кетади, иссиқ сув бўлмайди (агар унинг мавжудлиги газ қозонининг ишлашига боғлиқ бўлса), натижада оила аъзоларидан бири касал бўлиб қолиши мумкин. Бу соғлиғингизга жисмоний зарар етказиши билан бирга, оилангиз бюджетига ҳам молиявий зарар келтиради.

Дўстлар ва яқинларнинг туғилган кунлари

Ва сиз учун муҳим бўлган бошқа байрамлар. Совғалар харидини олдиндан режалаштириш яхшироқдир. Агар сизнинг молиявий режангиз бўлса, унда бу каби харажатларни унга киритишни унутманг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан