Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2023 йилда Европа мамлакатларида яшаш нархи 9 фоизга кўтарилиши башорат қилинди
25.10.2022 14:54,  
14

Аксарият европаликлар озиқ-овқат ва кундалик нарсаларни тежашни бошладилар. Бу ҳақда IRI тадқиқотига таяниб, Bloomberg ёзмоқда.

Шундай қилиб, Европанинг олтита асосий бозоридаги респондентларнинг 71 фоизи харажатларни "сезиларли даражада қисқартирган". 58 фоизи зарурий нарсаларга харажатларни камайтирди. Сўровда қатнашганларнинг 35 фоизи ўз жамғармаларини сарфлашни ва ҳисоб-китобларни тўлаш учун кредит олишни бошлади.

Бундай хатти-ҳаракатлар Европа Иттифоқи мамлакатларидаги инфляция ва озиқ-овқат, ёқилғи ва энергия нархларининг тез ўсиши билан боғлиқ. Агентликнинг қайд этишича, худди шундай ҳолат охирги марта 1970 йилларда, дунё нефть инқирозига дуч келганида қайд этилган.

23 октябрь куни Халқаро валюта жамғармаси экспертлари 2022 йилда энергия инқирози туфайли Европа мамлакатларида яшаш нархи 7 фоизга, 2023 йилда эса 9 фоизга ўсишини башорат қилди. Ҳисоботда, шунингдек, Россия иқтисодиёти санкциялар зарбасидан кейин 2022 йилнинг иккинчи чорагида барқарорлашгани қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан