Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2023 йилдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади
11.12.2022 17:48,  
100

Жорий йил 8 ноябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг "Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, 2022 йил 1 декабрдан тижорат ташкилотлари фаолиятида бир неча талаблар бекор қилинди.

Хусусан, қуйидаги ташкилотларда ички аудитни ташкил этиш:

— масъулияти чекланган жамиятлар;

— активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;

— МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

— МЧЖнинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш;

— МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг камида 15 фоизи этиб белгилаш.

2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.

2023 йил 1 апрелдан МЧЖ устав фондига қўшиладиган, қиймати БҲМнинг 10 минг бараваридан кўп пульсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек, юридик шахслар қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.

2023 йил 1 мартдан бошлаб қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ОАВ ва ўзининг расмий веб-сайти орқали қуйидаги фактлар тўғрисидаги ахборотни улар юз берган санадан икки иш куни ичида эълон қилади:

— қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, уни тўхтатиб туриш, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш;

— қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, лицензияни бекор қилиш;

— қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, хизматларни кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи малака сертификатини бериш.

2023 йилдан бошлаб устав фондида давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси ва иштирокчилари умумий йиғилиши баёнлари улар расмийлаштирилгандан сўнг 10 кунда Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимида жойлаштирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан