Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2023 йилгача шамол ва қуёш энергиясидан электр энергияси ишлаб чиқариш икки бараварга кўпайтирилади
21.09.2019 10:20,  
54

2019 йил 20 сентябрь куни Тошкентда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг энергетика вазирлари томонидан уларнинг мамлакатларига «МОМИҲ-2030» учун умумий энергетика стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мажбуриятини юклайдиган қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Декларация 9 банддан иборат бўлиб, унда мамлакатларнинг 2030 йилгача умумий энергетика стратегиясини ишлаб чиқиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор ривожланиш соҳасида "тоза энергиядан фойдаланишга эришиш" ҳақида гапирилган еттинчи мақсадига эришиш борасида ҳамкорлик қилиш мажбуриятлари акс этган.

Декларацияни имзолаган мамлакатлар қуйидаги мажбуриятларни олди:

- 2023 йилгача шамол ва қуёш энергиясидан электр энергияси ишлаб чиқаришни икки баробарга кўпайтириш;

- хусусий секторга инвестициялар киритилишини кўпайтиришни рағбатлантириш учун инвесторларга маъқул меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш;

- МОМИҲ доирасида молиялашнинг минтақавий механизмларини яратиш;

- МОМИҲ минтақасида энергетика соҳасида кам сонли бўлган аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш.

МОМИҲ дастури Осиё тараққиёт банки ташаббуси билан 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, иқтисодий ўсишни жадаллаштириш ва умумий ривожланиш мақсадида ҳамкорлик қилиш бўйича 11 мамлакат ва ҳамкорларнинг биргаликдаги фаолиятини намоён этади. Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистан, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Покистон, ХХР, Тожикистон, Туркманистон мазкур ташкилотнинг аъзолари ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан