Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ЯИМнинг йиллик ўсиши 5,47 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда
19.01.2023 09:26,  
22

Қайд этилишича, бу даврга бориб иқтисодиётнинг бироз пасайиши кузатилиб, бу сезиларли инфляция босими ва мавсумий омиллар билан боғлиқ бўлади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилнинг биринчи чораги учун мамлакат ялпи ички маҳсулотининг дастлабки прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, иқтисодиётда биринчи чоракда бироз пасайиш кузатилиб, Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши одатда мавсумий омиллар туфайли паст бўлади.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг тўртинчи чорагида ЯИМнинг ҳафталик ўсиш тенденцияси давом этиб, бу учинчи чоракда ҳам кузатилган.

Ўсиш тенденцияси асосан ташқи савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишбилармонлик фаоллигининг сезиларли даражада ошиши билан боғлиқ бўлган.

Хусусан, 2022 йил давомида товар ва хизматларнинг ташқи савдо айланмаси 18,6%га ошди.

Ўтган йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида саноат, ички савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги фаоллик ҳам сезиларли даражада ошган.

"Бу "Google" қидирув сўровларида "бизнес ва саноат" тоифалари бўйича қидирувларининг — 15,7%га, "харид қилиш" — 17%га ва "дам олиш ва ўйин-кулги" — 10%га ошишида намоён бўлди", дейилади хабарда.

2022 йил август ва октябрь ойларида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши мос равишда 5,81% ва 5,77% даражасида прогноз қилинганди.

Шу билан бирга, 2022 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 5,67%дан 5,87%гача бўлган диапазонда прогноз қилинган эди.

Умуман олганда, ўтган йили ташқи ва ички қийинчиликларга қарамай, мамлакат иқтисодиётида барқарорлик намоён бўлди.

Жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишда давом этади. 2023 йилнинг 1-чорагида иқтисодиётнинг йиллик ўсиши 5,47%ни ташкил қилиши кутилмоқда.

Иқтисодиётнинг бироз пасайиши сезиларли инфляция босими ва мавсумий омиллар билан боғлиқ бўлади.

Йиллик иқтисодий ўсишнинг прогноз диапазони 2023 йилнинг 1-чораги учун 5,31% — 5,62% даражасида белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан